Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
وَهَدَيْنَاهُ النَّجْدَيْنِ
– „Ва Биз уни икки баландликка йўллаб қўйдик-ку!“, [90:10]
яъни яхшилик ва ёмонлик йўлига, биз унда ҳидоят қобилиятини яратдик ва ҳидоятга юришни ўз ихтиёрига ташлаб қўйдик. Ҳидоят ва залолатни инсонга нисбатлаётган бу оятлар, ҳидоятни бевосита бажаришни Оллоҳдан бандага буришга бўлаётган шаръий қариналардир. Энди ақлий қариналарга келсак, Оллоҳ Таоло қиёмат кунида инсонни ҳисоб қилади, ҳидоят топган кишини мукофотлаб, адашган кимсани жазолайди. Ҳисобни инсоннинг амалига қараб белгилайди. Оллоҳ Таоло айтади:
مَنْ عَمِلَ صَالِحًا فَلِنَفْسِهِ وَمَنْ أَسَاءَ فَعَلَيْهَا وَمَا رَبُّكَ بِظَلاَّمٍ لِلْعَبِيدِ
– „Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса, ўз зиёнига қилур. Парвардигорингиз бандаларига зулм қилгувчи эмас“. [41:46]
Яна айтади:
فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَه ۩ وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَه
– „Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!“ [99:7-8]
Яна айтади:
وَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلاَ يَخَافُ ظُلْمًا وَلاَ هَضْمًا
– „Ким мўмин бўлган ҳолда яхши амаллар қилса, бас, у зулмдан ҳам (яъни унга зулм қилиниб, ўзи қилмаган гуноҳларга масъул бўлишдан ҳам), камайишдан ҳам (яъни қилган яхши амалларининг савоб-мукофоти тўла берилмай қолишидан ҳам) хавф қилмас“. [20:112]
Яна айтади:
مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ
– „Кимки ёмон амал қилса, жазосини олур“. [4:123]
Яна айтади:
وَعَدَ اللَّهُ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا
– „Оллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларга ҳамда кофирларга улар абадий қоладиган жаҳаннам оташини ваъда қилди“. [9:68]
Агар ҳидоят ва залолат нисбати Оллоҳга берилса, кофир, мунофиқ ва осийни жазолаши зулм бўлади. Оллоҳ эса бундай зулмдан олий ва буюкдир. Шунинг учун ҳидоят ва залолатни бевосита амалга ошириш нисбатини Оллоҳга беришдан буриб, уни йўқдан яратиш ва унга тавфиқ беришга қаратиш лозим. Ҳидоят ва залолатни бевосита амалга оширувчи эса банда бўлиб, Оллоҳ уни шунга кўра ҳисоб қилади.
Бу ҳидоят ва залолатни Оллоҳга нисбатлаган оятлар ҳақидаги гап. Аммо ҳидоят ва залолатни Оллоҳнинг хоҳишига нисбатлаган оятларга келсак:
يُضِلُّ مَنْ يَشَاءُ وَيَهْدِي مَنْ يَشَاءُ
64-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|